09:15 / 01.06.2017
14086

Роналду: Англияни соғинмоқдаман

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Англияни соғинаётганини тан олди. У бу давлатда «Манчестер Юнайтед» таркибида олти йил ўйнаган.

«Мухлислар менга ҳуштакбозлик қилишини ёқтирмайман. Фанатлар 100 фоизга ҳаракат қилаётган ўз футболчиларига, у хато қилса ҳам ҳуштак чалишлари керак эмас. Аксинча, жамоада нимадир ўхшамаса, уни қўллаб-қувватлаш лозим. „Манчестер Юнайтед“да ўйнаганимда, бундай ҳолатлар йўқ эди. Эҳтимол, гап уларнинг менталитетидадир. Умуман олганда Испания менга ёқади, бироқ, мен Англияни соғинмоқдаман, сабаби хотираларни шунчаки узиб ташлаш мумкин эмас.

Ҳақиқатдан ҳам 40 ёшгача ўйнашни истайманми? Аслида 41 ёшгача! Сўнгги бор шартномани узайтирганимда, менда яна янги келишув бўлади, дедим. Унинг муддати якунланганида, мен 41 ёшда бўламан», - дея 32 ёшли португалияликнинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Top