00:16 / 02.06.2017
5607

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони 100 кишига етди

Кобулдаги портлаш қурбонлари сони 100 кишига етди, жароҳатланганлар сони 600 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Tolo News телеканали хабар бермоқда.   

Аввалроқ 9 киши ҳалок бўлгани, 380 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.

Манба маълумотларига кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки фожиа жойида қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда. Манбанинг қўшимча қилишича, кўп одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 

Кобулда 31 май куни эрталаб президент саройи ва элчихоналар бинолари яқинида кучли портлаш содир этилди. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Афғонистон махсус хизматлари терактни "Ҳаққоний тармоғи" террорчилик гуруҳи режалаштирган ва унга Покистон разведкаси алоқадор бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Top