Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Андижондаги «Боғи Бобур» истироҳат боғида бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини «Боғи Бобур» истироҳат боғи билан танишишдан бошлади.
ЎзА берган хабарга кўра, мазкур истироҳат боғ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилган. Бобур халқаро жамоат фонди тасарруфидаги сўлим маскан 357 гектар майдонни эгаллаган. Боғда Бобур Мирзонинг рамзий қабри ва ҳайкали, «Бобур ва жаҳон маданияти» музейи барпо этилган. Бобур ҳаёти ва меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий экспедиция томонидан олиб келинган ноёб қўлёзмалар, китоблар ва тарихий ашёлар ўрин олган музей Ўзбекистондаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланган.
Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан истироҳат боғини янада обод қилиш, музейни таъмирлаш ва фаолиятини кенгайтириш режалаштирилган.
«Ҳар бир ҳудудга борганда ўша ернинг тарихини ўрганиш ва тиклашга эътибор қаратмоқдамиз. Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтайи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз», деган президент.
Президент музей экспонатлари билан танишган, олимлар ва нуронийлар билан мулоқотда бўлган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026