Спорт | 11:00 / 02.06.2017
11137
1 дақиқада ўқилади

Вальверде «Барселона»нинг олдиндаги мавсум учун вазифаларини белгилади

«Барселона»нинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде кейинги мавсумга тайёрланиш жараёни ҳақида гапирди. «Барселона»да 1988-1990 йилларда футболчи сифатида тўп сурган 53 ёшли ушбу мутахассис жамоада Луис Энрике ўрнида 1 июнь кунидан иш бошлади.

«Бизни олдинда катта жамоаларга қарши 3та ўйин ўтказиладиган тур кутмоқда. Бу тур давомида „Реал“га қарши Суперкубок учрашуви учун қаттиқ тайёрланамиз. Биз бу совринга эга чиқишни истаймиз. Умид қиламизки, кейинги мавсумда қандай турнирда қатнашсак ҳам, соврин ютамиз», — дея Вальверденинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид