Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финални асосий таркибда бошлайдиганлар маълум
Европа чемпионлар лигасининг финалида дастлабки дақиқалардан майдонга тушадиган футболчилар номи аниқ бўлди.
Унга кўра, Tribuna.Uz берган анонсдаги тахминий таркибларда кутилган 22 футболчининг барчаси асосий таркибдан ўрин олди. Зидан Гарет Бэйлнинг функционал тайёргарлигини инобатга олиб, Искони асосий таркибга киритди. Қолган чизиқларда ортиқча саволлар бўлмаганди. Кутилган таркибда жамоалар учрашувни бошлашади.
ЕЧЛ. Финал
«Ювентус»: Буффон, Барцальи, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира, Пьянич, Дани Алвеш, Дибала, Манджукич, Ҳигуаин.
«Реал Мадрид»: Навас, Карвахал, Рамос, Варан, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос, Иско, Бензема, Роналду.
Эслатиб ўтамиз, финал Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Мавзуга оид
23:50 / 14.01.2026
Алонсо ишдан бўшади. Класикода ютқазгани учун эмас
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
12:09 / 01.10.2025