Жаҳон | 15:15 / 03.06.2017
6508
2 дақиқада ўқилади

Венесуэлада норозилик намойишлари жиддий тус олмоқда

Фото: AFP

Апрель ойи бошидан бери Венесуэлада давом этаётган ва мамлакатни ларзага солаётган норозилик намойишларида қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди. Бу ҳақда  Боливарлик республикаси бош прокурори Луис Ортега Диас Union Radio радиоканалида маълум қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага кўра, бу вақт мобайнида 1,2 минг киши жароҳат олган. 

"63та ўлимдан 19таси хавфсизлик кучлари ҳаракатлари билан бевосита боғлиқ", - деган Ортега Диас. Прокуратура турли хил қоидубузарликлар бўйича 3,4 минг жиноий иш қўзғатган. Айни вақтга келиб, ҳукумат 420 кишини ҳибс қилган, шу билан бирга, 40 нафарга яқин одам қидирилмоқда, улардан 19 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидир. 

Венесуэлада сўнгги бир неча йиллар ичидаги энг кенг қамровли норозилик намойишларига Олий суднинг президент Николас Мадуро ваколатларини кенгайтириш ҳамда парламент вазифаларини чекловчи қарорини қабул қилгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, Олий суд мухолифат етакчиларидан бири Энрике Каприлесуга сайловларда номзодини қўйишни 15 йилга тақиқлади. Мадуро давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиши ва мамлакат асосий қонунига ўзгартиш киритиши мумкин бўлган Конституциявий ассамблеяни чақиргани вазиятни издан чиқарди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид