Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги Ганг ва Ямуна дарёлари тирик жонзотлар деб эълон қилинди
Ҳиндистондаги Уттаракханд штатининг олий суди Ганг ва Ямуна дарёларини юридик шахслар ва тирик жонзотлар деб тан олди, деб хабар бермоқда AP ахборот агентлиги.
Суд бу дарёлар "барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган қонуний шахслар мақомига эга бўлган юридик шахслар ва тирик жонзотлар" ҳисобланиши ҳақида ҳукм чиқарди.
Шу тариқа, энди бу дарёларнинг ифлосланиши тирик жонзотга етказилган зарардек таснифланади.
Уттаракханд штати ушбу дарёлар бошланадиган Ҳимолой тоғларида жойлашган. Бу дарёларнинг ифлосланиши ва соҳилларининг босиб олиниши штат учун катта муаммо ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026