Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Россия билан чегарада тўсиқ қуришни бошлади
Россия-Литва чегарасида ҳимоя деворлари - тўсиқлар қурила бошланди, деб хабар бермоқда Литва давлат чегарасини қўриқлаш хизмати.
«Жорий йил охирига қадар Литва томонидан 44,6 км.лик узунликда деворлар қурилади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Маълумотларга кўра, илк шундай девор Шакяй тумани Рамонишкес қишлоғи яқинида пайдо бўлади. Бу тадбирда Литва ИИВ раҳбари Эймутис Мисюнас ҳам иштирок этади.
Таъкидланишича, Россиянинг Калининград вилояти билан чегара бўйлаб жойларда қўшимча ускуналарга эга икки метрли баландликда металл тўсиқлар барпо этилади.
Кутилишича, ишлар 2017 йилнинг 20 декабрига қадар якунланади.
Хабарларга кўра, Литва Россия билан чегарада тўсиқ қуришга 1,335 млн евро сарфлаш ниятида.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026