Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Хўжаев янги ташкил этилган қўмитада иш бошлайди
12 йил давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (ЎзМТРК) раиси лавозимида ишлаб, шу йилнинг февралида ишдан олинган Алишер Хўжаев янги лавозимга тайинланди.
«Кун.uz»га маълум қилишларича, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Алишер Хўжаев Жўрақулович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қўмита президентнинг 22 май кунги фармонига кўра Республика байналмилал маркази ҳамда дўстлик жамиятлари ва хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқалар кенгаши негизида ташкил этилганди.
Мавзуга оид
10:06 / 06.11.2024
Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди
18:06 / 05.06.2024
Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан кетди
10:16 / 27.05.2024
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда
22:50 / 28.03.2024