Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Қатар билан муносабатлар қандай шартда тикланишини маълум қилди
Қатар Форс кўрфази мамлакатлари билан муносабатларни тиклаш учун “йўл харитасини”, уни бажариш кафолати билан бирга таклиф қилиши керак. Бу ҳақда БААнинг ташқи ишлар бўйича давлат вазири Анвар Қарқаш маълум қилди.
"Бузилган келишувлардан сўнг ишончни қайтариш керак, кафолатга эга йўл харитаси даркор", - дея ёзди Қарқаш ижтимоий тармоқдаги ўз микроблогида Қатар билан дипломатик алоқалар узилганига изоҳ бераркан.
Душанба куни БАА Саудия Арабистони, Баҳрайн ва Миср кетидан Қатар билан дипломатик алоқалар узилгани ва ушбу давлат билан ҳар қандай қатнов тўхталиши ҳақида маълум қилди.
"Биз очиқлик ва шаффофликни танладик, анархия ўрнига барқарорликни танладик, биз мўътадиллик ва ривожни танладик, биз ишонч ва аниқликни танладик, биз Салмон (Саудия Арабистони қироли – таҳ.) ва Саудия Арабистонини танладик", - дея таъкидлаб ўтган Қарқаш.
Унинг сўзларига кўра, “биродарларнинг” қарори (Қатар билан қўшни давлатлар – таҳ.) узоқ йиллик сабрдан сўнг қабул қилинди. Қарқашнинг кўрсатишича, Қатар билан можаро “қарорларни қабул қилишдаги эркинлик ва суверенитетга тегишли эмас, бироқ Форс кўрфазидаги хавфсизлик ва барқарорликка раҳна солишга қаратилган сиёсатни инкор этишдан иборатдир”.
Мавзуга оид
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
12:18 / 23.05.2026