Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Бу Президентнинг “Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Сифатли давлат бошқаруви” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишида белгиланди.
Мазкур фармойишга кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама келишувлар доирасида “Сифатли давлат бошқаруви” дастури амалга оширилади.
Ҳужжат билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги дастурни амалга ошириш учун масъул органлар этиб белгиланган.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциялар фаолияти самарадорлигини дастур асосида баҳолаш тизими жорий этилади.
Дастурда иштирок этувчи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, мукофот номинациялари рўйхатлари Агентлик ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан тасдиқланади.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026