Жамият | 14:58 / 06.06.2017
5575
1 дақиқада ўқилади

Чехия ЕИ квоталари бўйича қочқинларни қабул қилишдан бош тортди

Фото: Getty Images

Чехия ҳукумати Европа иттифоқи квоталарига кўра Греция ва Италиядан келаётган қочқинларни бошқа қабул қилмоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Parlamentni listy нашри хабар тарқатди.

Республика ички ишлар вазирлигидан тушунтиришларича, бу қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб қабул қилинган. 

Прага ўз қарорини ҳаттоки иқтисодий санкциялар таҳдиди остида ҳам ўзгартирмаслик ниятида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид