Маълум қилинишича, ғолиб асосий ютуқ учун зарур бўлган барча рақамларни тўғри топган. Eurojackpotʼда энг катта мукофотни қўлга киритиш учун иштирокчилар 1 дан 50 гача бўлган бешта рақам ҳамда 1 дан 12 гача бўлган икки қўшимча рақамни аниқ топиши керак бўлади.

Бу галги ютуқли комбинация 5, 11, 23, 33 ва 42 рақамлари ҳамда қўшимча 10 ва 12 рақамларидан иборат бўлган. Аввалги 13 та тиражда ҳеч ким асосий совринни ютмагани сабабли жекпот миқдори 120 миллион еврога етган.

Шунингдек, Германияда ҳам бир нечта иштирокчи 4 миллион евродан ютган. Бундай ютуқлар Шимолий Рейн — Вестфалия, Саксония ва Тюрингия ҳудудларида қайд этилган. Норвегиялик бир иштирокчи ҳам шунча миқдорда мукофот олган.

Маълумотларга кўра, Eurojackpot лотереясида барча рақамларни тўғри топиш эҳтимоли 140 миллиондан бирга тенг.