17:00 / 06.06.2017
6767

Путин Россия фуқаролигини олувчиларнинг қасамёд қилиш таклифини киритди

Фото: РИА "Новости"

РФ президенти Владимир Путин бундан буён Россия фуқаролигини олувчи кишиларнинг қасамёд қилиш таклифини киритди. У 6 июнь, сешанба куни давлат думаси спикери Вячеслав Володин билан учрашувда шундай ташаббус билан чиқди. ТАСС шу ҳақида хабар берди. 

"Яхшилаб ўйлаб кўриб, баъзи хорижий давлатларнинг фуқароликни олишга доир тажрибасини ўзлаштириш мумкин, унга кўра, мамлакат фуқаролигини олаётган инсон тантанали равишда қасамёд қабул қилади ва шу мамлакат қонунлари, анъаналарига риоя қилишга ва ҳурмат қилишга ваъда беради", - деди Россия давлат раҳбари.

Путин парламентнинг қуйи палатаси раиси ва унинг депутатларини мазкур низомни қонунчиликка киритиш имконини кўриб чиқиш масаласини ўйлаб кўришни сўради.  

Top