АҚШ конгресси вакиллар палатаси аъзоси Эл Грин АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилишга илк уринишга материаллар тўпламоқда. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.
Конгрессмен Грин Трампга қарши айбловларни 7 июндаёқ тақдим қилмоқчи.
Нашр маълумотларига кўра, Гриннинг Трампни президент лавозимидан олиб ташлашга уриниши муваффақиятли тугашига имконият жуда кам, чунки конгресснинг иккала палатаси ҳам республикачилар томондан назорат қилинади. Трампнинг партиядошлари у билан баъзи зиддиятларга эга бўлсалар-да, умуман олганда унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдилар ва у билан умумий қарашларга эгалар.
Гриннинг фикрича, Трампни истеъфога жўнатиш учун унинг ФҚБнинг собиқ директори Жеймс Комини лавозимидан бўшатиш қарори сабаб ҳисобланади.