Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонлик театр актёрлари Ўзбекистонда малака оширдилар
2017 йил 5 июнь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ўзбек мусиқали драма театридан ташриф буюриб, малака ошираётган 12 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Мусиқали драма театрининг 12 нафар актёр ва техник мутахассиси жорий йилнинг 22 майидан 5 июнга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Тармоқ марказида ўз малакаларини оширдилар.

Улар 2 ҳафта давомида энг илғор профессорлар томонидан актёрлик маҳорати, вокал техникаси, сахна нутқи, пластика, ритмика, драматургия каби фанлардан ўз билимларини оширдилар.

Малака ошириш жараёнида мехмонлар Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри томонидан саҳналаштирилган “Тохир ва Зухра”, “Лайли ва Мажнун”, Ўзбек миллий академик драма театрида “Андишали келинчак”, "Дийдор" театр-студиясида Баходир Юлдошев томонидан саҳналаштирилган “Юлдузли тунлар”, “Wise media” театр-студиясида “Биринчи бўса” спектаклларини томоша қилдилар.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026