Спорт | 12:11 / 07.06.2017
13315
1 дақиқада ўқилади

Обамеянг дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланади

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «ПСЖ»га ўтишга яқин турибди.

Bild нашри берган хабарга кўра, француз клуби 27 ёшли ҳужумчи билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Битимга кўра, Обамеянгнинг йиллик маоши 14 миллион еврони ташкил қилади.

Габонлик футболчининг трансфер суммаси 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар Дортмунд парижликлар ҳужумчиси Жан-Кевен Огюстенни ўз сафига қўшиб олса, бу трансфер суммаси бироз қисқариши мумкин.

Шу билан бирга «Боруссия» Обамеянгга ўринбосар топиш учун ундан ишлаб топган пулнинг барчасини сарфлашни истамаяпти.

Немис клуби ҳозирча қизиқаётган ҳужумчилари орасида «Ривер Плейт» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лукас Аларио номи эътироф этилмоқда.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид