Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Боко Ҳаром" жангарилари Нигериядаги йирик шаҳарга ҳужум қилишди
"Боко Ҳаром" экстремистик гуруҳи жангарилари Нигерия шимолидаги, аҳолиси 1 млн кишидан кўпроқни ташкил қилувчи Майдугури шаҳрига ҳужум қилишди.
Таъкидланишича, бу жангариларнинг охирги 1,5 йил ичидаги энг йирик ҳужумидир.
Гувоҳларнинг айтишича, шаҳарнинг жануби-шарқий ва жануби-ғарбий қисмларида бир соат давомида ўқ ва портлаш овозлари янграб турган.
Шаҳар Борно штати маъмурий маркази ҳисобланади. Штат губернатори жангариларнинг ҳужуми ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва армия ҳужумни қайтара олганини маълум қилди. Ҳарбийлар ҳам ҳужум қайтарилгани ҳақида ҳисобот беришган.
Айни вақтда қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Таъкидланишича, ҳужумда худкушлар иштирок этган.
Нигерия армияси 2016 йил охирида жангариларни мамлакат шимолидаги охирги таянч пунктларидан биридан сиқиб чиқарганди.
Мавзуга оид
10:54 / 18.05.2026
Японларнинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми. У қандай содир бўлганди?
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
18:49 / 19.02.2026
АҚШ Эрон яқинида қўшин тўпламоқда. Уруш хавфи ошди
15:18 / 19.02.2026