19:16 / 08.06.2017
14155

Тошкент ИИББ: Шаҳарда фирибгарлик жиноятлари камаймаяпти

2017 йилнинг 1 июнь кунидан 8 июнь кунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 16та жиноят фош этилди. Шундан, 1та босқинчилик, 9та ўғирлик, 4та фирибгарлик,
1та номусга тегиш, 1та бошқа турдаги жиноятни ташкил этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. 

Шунингдек, йил бошидан 1011 нафар, ҳафта давомида 34 нафар  қидирувда бўлган жиноятчилар ушланган. Бундан ташқари, йил бошидан 329 нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида йил бошидан 248 нафари, ҳафта давомида эса 12 нафари аниқланиб яшаш жойларига қайтарилган. 

Шу билан бир қаторда, 2017 йилнинг 5 ойи давомида барча йўналишлардаги жиноятлар 9,29 фоизга (584тага), жумладан, шахсга қаратилган жиноятлар, яъни қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш ҳамда қасддан баданга тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар камайгани билан бир қаторда фирибгарлик жиноятлари 243 тага ошганлиги кузатилди.

Top