Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги сайловларнинг дастлабки натижалари маълум қилинди
Буюк Британия парламентига сайловларда консерваторлар партияси етакчилик қилмоқда ва парламентдаги 650 та ўриндан 314 тасини қўлга киритмоқда. Бироқ мутлақ кўпчилик учун яна 12 та ўрин зарур. Бундан миллий ОАВ томондан чоп этилган экзит-полл (сўровномалар) натижалари дарак бермоқда.
Лейбористик партия 266 та ўрин эгалламоқда, Шотландия миллий партияси 34 та ўрин билан 3-ўринни эгалламоқда. Либерал-демократик партия 14 та ўрин олмоқда, Мустақиллик партияси эса прогноз бўйича бирорта ҳам ўрин олмаяпти.
Шу тариқа, дастлабки маълумотларга кўра, бирорта партия қуйи палата – вакиллар палатасида мутлақ кўпчилик (барча ўринларнинг ярмидан кўпи) олмаяпти ва энди "мавҳум" парламент шакллантирилади.
Айни вақтда ким ва қандай муддатда янги ҳукуматни шакллантириши ноаниқ бўлиб қолмоқда. Янги ҳукумат шакллантирилгунгача унинг аввалги таркиби ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Экзит-полл BBC, ITV ва Sky телеканаллари томондан Буюк Британия бўйлаб 144 та сайлов участкасида ўтказилди.
Мавзуга оид
09:00 / 09.06.2026
Арманистон европача келажакни танлади — ЕИ раҳбарлари
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026