ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.
Хусусан, подполковник Мустақимов Даврон Абдувалиевич – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Самадов Шуҳрат Ниёзович – Бухоро вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Ильясов Аскар Кенесбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;
подполковник Бозоров Бахтиёр Пўлатович – Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;
подполковник Тошматов Абдумавлон Сайфуддинович – Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига;
майор Обидов Улуғбек Обид ўғли – Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинландилар.
Мавзуга оид

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

14:02 / 29.03.2025
“Тонировка” учун жарима: нима ўзгаряпти?

22:55 / 22.03.2025
Тезликни оширишга рухсат, Temu'га тақиқ ва экспортга божлар — ҳафта дайжести

19:36 / 14.03.2025