Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амстердамда ҳайдовчи одамларни уриб кетди
Амстердам марказий темир йўл вокзали ёнида ҳайдовчи пиёдаларни уриб кетди. Бунинг оқибатида 8 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда BNO News нашри.
Таъкидланишича, полициячилар машина қўйиш тақиқланган жойда турган автомобиль ёнига боришганда унинг ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган ва бир неча пиёдаларни уриб кетган. Сўнгра деворга бориб урилган.
"8 киши жароҳат олди, улардан 2 нафари шифохонага олиб кетилган. Қолганларга жойида ёрдам кўрсатилди. Ҳайдовчи қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда. Автомобиль кўздан кечирилмоқда", деб маълум қилган полиция вакили.
Полициячилар маълумотларига кўра, воқеа террорчилик билан боғланмаган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026