Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Надаль 10-маротаба "Ролан Гаррос"ни ютди
Испаниялик теннисчи, "тупроқли кортлар қироли" Рафаэль Надаль ўз фаолиятида 10-маротаба Франция очиқ чемпионати – "Ролан Гаррос"ни ютди.
Мусобақа финалида испан швейцариялик Станислас Вавринкани 3 сетда 6:2, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Спортчилар кортда 2 соат-у 5 дақиқа ўтказишди.
Надаль "Катта дубулға" сериясига кирувчи ушбу нуфузли мусобақани 2005 йилдан 2008 йилгача, 2010 йилдан 2014 йилгача ютган. Вавринка эса 2015 йилда бу мусобақа ғолиби бўлган эди.
Аёллар ўртасида латвиялик 20 ёшли Елена Остапенко ғолиб бўлди. У финалда руминиялик Симона Халепни доғда қолдирди ва фаолиятидаги илк унвонга эришди.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 36 млн еврони ташкил қилади. Унинг ғолиблари 2,1 млн евродан мукофот пули олишади.
Мавзуга оид
08:45 / 08.06.2026
Ролан Гаррос–2026: Зверев тарихий ғалабага эришди
17:36 / 26.05.2026
Камилла Раҳимова «Ролан Гаррос» турнирини ғалаба билан бошлади
19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди
09:31 / 05.11.2020