Теҳрон: ИШИД АҚШ томонидан қўллаб-қувватланмоқда
Эрон қуролли кучлари штаблари бошлиғи ўринбосари Мустафо Изодий Эрон ҳукуматида АҚШ Яқин Шарқда ИШИДни бевосита қўллаб-қувватлаётганининг исботлари борлигини маълум қилди. Изодийнинг бу сўзларини FARS ахборот агентлиги келтириб ўтди.
"Биз ислом давлатларини барбод қилган ҳамда оммавий қотилликлар ва тўқнашувлар келтириб чиқарган минтақадаги бу жирканч оқимнинг Америка империализми томонидан бевосита қўллаб-қувватланишидан гувоҳлик берувчи ҳужжатлар ва маълумотларга эгамиз", деб айтди Изодий.
5 июнда бир қатор араб давлатлари Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узганди, бироқ Эрон бунга қўшилмаган. Ушбу давлат, аксинча, Қатарни қўллаб-қувватлашини айтиб, Доҳага озиқ-овқат маҳсулотлари юкланган самолётларини жўнатди.
Теҳронда июнь бошида иккита теракт содир этилганди. Улар оқибатида 17 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31