14:49 / 12.06.2017
10328

Россия кимёвий қурол захираларининг деярли 99 фоизини йўқ қилди

Россия заҳарловчи моддалар захирасининг 98,9 фоизини йўқ қилди. Бу ҳақда кимёвий қуролни хавфсиз сақлаш ва йўқ қилиш бўйича Федерал бошқарма бошлиғи генерал-полковник Валерий Капашин хабар берди.

«Россияда 40 минг тонна жанговар заҳарловчи моддадан 39 минг 528 тоннаси йўқ қилинди, бу эса 98,9 фоизга тенг», - дея Капашиннинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун махсус яратилган олтита объектда маҳаллий заҳарловчи моддалар йўқ қилинган. Ишлар фақатгина сўнгги объект – Удмуртиядаги Кизнер посёлкасида давом этмоқда.

Генералнинг таъкидлашича, Россияда кимёвий қурол захираларини 2017 йил охирига қадар бутунлай йўқ қилиш режалаштирилган.

Top