Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз чақалоғини 7,5 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи М.А.нинг ички ишлар бўлимига ёзган аризасида, шу туманда яшайдиган 1992 йилда туғилган Ю.Э. ўзининг икки кунлик қиз бола чақалоғини унга 7500000 сўм пул эвазига сотмоқчи эканлигини маълум қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ю.Э. М.А.га чақалоғини сотаётган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026