Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик олим XXI асрнинг супер қуроли нима бўлишини айтди
XXI асрнинг янги супер қуролига атом ёки термоядро бомбалари эмас, балки ўзи мустақил изланиши мумкин бўлган сунъий идрок тизимлари айланади. Улар бугунги кунда жаҳоннинг етакчи давлатлари томонидан ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда франциялик футуролог олим Жан-Кристоф Бони "Касперский лабораторияси" матбуот анжуманида маълум қилди.
"1995 йилда Нельсон Мандела XXI асрнинг энг асосий қуроли таълим бўлиши ҳақида ёзганди. У XX асрдаги оммавий қирғин қуроллари ва ядро қуролининг ўрнини эгаллайди. Аслида, менинг фикримча, бу сунъий идрок тизимлари бўлади – атом бомбасидан фарқли равишда, уларнинг иши учун уран ҳам, заводлар ҳам, бошқа мураккаб нарсалар ҳам керак эмас. Фақатгина кремний ва электр қуввати бўлса етарли", - дея маълум қилди франциялик тадқиқотчи.
Олимнинг таъкидлашича, сунъий идрок тизимининг яратилиши ёки ишлаб чиқилишини аниқлаш қийин. Шу билан бирга, МАГАТЭ ва бошқа ядро ташкилотлари уран, плутоний ҳамда бошқа радионуклидларни Шимолий Корея ёки Эрондаги махфий объектлардан қидириб топиш ҳаракатида юрибди. Шунинг учун бундай “супер қурол”нинг қачон ва қаерда пайдо бўлишини аниқ айтиш деярли имконсиз.
"Франция, Исроил ҳамда бошқа кўплаб давлатлар сиёсатчилари ва куч тузилмалари вакиллари киберуруш олиб бориш учун бундай тизимларни яратишаётганини рад этишмоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини текшира олмаймиз. Бироқ, менинг фикримча, бу борада ишланмалар олиб борилмоқда, ҳамда бу – кўплаб етакчи давлатлар учун энг асосий стратегик вазифадир", - деган олим.
Мавзуга оид
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
09:44 / 04.12.2025
Бундестаг 2,5 млрд еврога қўшимча қурол-яроғ харидини маъқуллади
08:29 / 01.12.2025