19:18 / 18.06.2017
18228

Яна бир инглиз жамоаси Роналду учун курашга қўшилди

Англиянинг «Челси» клуби «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. 

Daily Express тарқатган хабарга кўра, Лондон жамоаси Мадридни тарк этиш истагини билдирган португалиялик ушбу футболчини таркибга қўшиб олиш учун «Реал»га алмашув таклиф этади: Роман Абрамович анча вақтдан буён «Реал» қизиқиб келаётган Эден Азарни бериб, Криштиану Роналдуни олмоқчи.

Роналдуга айни вақтда асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди. Бу жамоа Роналду ва Мората учун дарвозабони Давид де Хеага қўшиб, 210 миллион евро бермоқчи.

Яна бир даъвогар «ПСЖ» эса футболчи учун клубга 140 миллион евро тўлаб, унинг ўзига 30 миллион евролик йиллик маош тайинлашга тайёр.

Шунингдек, ушбу 32 ёшли футболчига «Манчестер Сити», «Монако» ва Хитойдаги клублардан таклифлар бор.

Top