Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Рашидов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади
Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси, Қатарнинг «Ал-Жайиш» клубида тўп суриб юрган Сардор Рашидов жамоасини ўзгартирди.
Ҳамюртимиз 15 июнь куни БААнинг «Ал-Жазийра» клубига трансфер қилинди. Сардор Рашидов «Ал-Жазийра» билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, «Ал-Жазийра» декабрь ойида БААда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашади. Энди Сардор Рашидов ҳам бу мусобақада иштирок этиши мумкин.
2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳозирча УЕФАдан «Реал» Мадрид, Океаниядан Янги Зеландиянинг «Оклэнд Сити», КОНКАКАФдан Мексиканинг «Пачука» ва мезбон сифатида БААнинг 2016-17 йилги мавсумдаги чемпиони «Ал Жазийра» қатнашади.
Қайд этиш лозимки, ОЧЛнинг чорак финалида иштирок этаётган БААнинг бошқа бир жамоаси «Ал-Айн»да ҳам Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш имконияти бор. Шунингдек, ОЧЛ чорак финали иштирокчиси, ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг жамоаси — «Шанхай СИПГ» ҳам ушбу турнирда иштирок этиш учун имкониятлари юқори.
Мавзуга оид
16:51 / 03.08.2023
«Пахтакор» ёзги трансфер ойнасида Сардор Рашидов ва яна 4 футболчи билан хайрлашди
20:43 / 24.06.2022
Сардор Рашидов Қатар клубига трансфер қилинди
19:45 / 31.01.2022
Сардор Рашидов «Пахтакор» билан шартнома имзолади
17:01 / 27.09.2021