Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда АҚШ ҳарбий базасининг 8 нафар соқчиси ҳужум сабаб ҳалок бўлди
Фото: AP
Афғонистоннинг Парвон вилоятида жангарилар ҳужуми оқибатида АҚШ ҳарбий базасининг саккиз нафар афғонистонлик соқчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатди.
Вилоят губернатори вакилининг маълум қилишича, қўриқлаш хизматининг яна икки ходими ҳужум давомида яраланди. Ҳодиса душанба куни Баграм шаҳри туманида юз берган. Губернатор вакили сўзларига кўра, қўриқчилар АҚШ қуролли кучларининг энг йирик авиабазасига ишга кетишаётган вақт ҳужумга дучор бўлишган.
Ҳодиса ўрганилмоқда. Айни дамда ҳеч ким ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026