Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган тиббий хизматлар тизими барча даражаларда ислоҳ қилинади
Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастурлари амалга оширилиши натижасида юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими ташкил этилди.
Республикада ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, шу жумладан, хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, урология, акушерлик ва гинекология, педиатрия, эндокринология, терапия ва тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, фтизиатрия ва пульмонология (кейинги ўринларда – Республика марказлари) соҳасида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва юқори малакали врачлар билан тўлдирилган ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Шундай бўлса-да, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш асосан Тошкент шаҳрида жамланган бўлиб, бу республика минтақалари аҳолисининг тегишли хизматлардан фойдаланишини чеклаб қўймоқда. Замонавий диагностика ва махсус тиббиёт ускуналари билан етарлича жиҳозланмаганлик, замонавий ускуналарда ишлаш учун врачларнинг етарлича тайёрланмаганлиги туфайли юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг айрим турларидан республика аҳолиси фойдалана олмаяпти.
Шу муносабат билан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш тизими барча даражаларда ислоҳ қилинади:
- республика даражасида – ихтисосли йўналишлар бўйича энг замонавий юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш;
- вилоят даражасида – ихтисосли йўналишлар бўйича замонавий юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш;
- туман (шаҳар) даражасида – янгидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган турдош бўлимлар негизида ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш;
- бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш даражасида – махсус тасдиқланган жадвал бўйича туман (шаҳар) ва вилоят даражасидаги ташкилотларнинг тор ихтисосли мутахассислари томонидан консультациялар берилишини, шунингдек, даволаш ва консультатив-диагностика йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг айрим турларини кўрсатиш.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
09:03 / 28.05.2026
Ҳукумат назорат-касса тизими бўйича янги ўзгартишлар тайёрламоқда
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025