23:33 / 20.06.2017
14903

Моуриньо Роналду «МЮ»га келишига қарши. Унинг ўз сабаблари бор

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўз жамоасида кўришни истамаяпти.

Португалиялик футболчи солиқчилар билан муаммоаларидан кейин Мадрид клуби раҳбариятидан норози бўлган ва жамоани тарк этишга қарор қилганди, шундан кейин у «МЮ»га йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Marca нашрининг ёзишича, Моуриньо бундай ёшдаги футболчига (Роналду 32 ёшда) катта маблағ сарфлаш тўғри эмас деб ҳисоблайди (Мадридликлар уни 200 миллион еврога сотиши мумкин, унга шунингдек, 25 миллион евро миқдоридаги маош тайинлашга тўғри келади). У «Реал»нинг бошқа ҳужумчиси, 24 ёшли Альваро Моратани ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Бундан ташқари, Моуриньо Роналдуни шунчаки кўришни истамайди. Ушбу икки португалиялик «Реал»да бирга ишлаганида, уларнинг муносабатлари бузилган.

Моуриньонинг Роналдунинг келишига қарши бўлиши - португалиялик футболчининг ўйинида пасайиш бошлангани ва унинг Мадрид клубидан кетиш ҳақидаги гапларига ишонч йўқлиги билан ҳам боғланмоқда.

Эндиликда Роналдуда «ПСЖ»га ўтиш имкони қолмоқда, парижликлар жамоаси ушбу футболчи учун 140 миллион евро сарфлашган тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания прокуратураси томонидан 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаганликда айблангач, «Реал»дан кетиш тараддудига тушди. Унинг ҳисоблашича, жамоа уни бундай вазиятда етарлича қўллаб-қувватламади.

Top