Жаҳон | 09:59 / 20.06.2017
4551
1 дақиқада ўқилади

Порошенко АҚШ мудофаа вазири билан учрашади

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Пентагонда Украина раҳбари Пётр Порошенко билан учрашади. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.

РИА Новости’нинг маълум қилишича, Пентагонда фахрий қоровулнинг саф тортиши ҳам режалаштирилган.

Аввалроқ Оқ уйдагилар АҚШ вице-президенти Майк Пенс Порошенко билан 20 июнь куни учрашиши ҳақида хабар беришди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид