Иқтисодиёт | 14:21 / 20.06.2017
71695
7 дақиқада ўқилади

«Валюта бозорини эркинлаштириш билан қўрқитиш керак эмас»

Фото: Getty Images

«Бизга “шок терапия”си керак» мақоласидан «четлаб ўтиб» кета олмадим (Александр Давлетовнинг мақоласи Uz24 сайтида 17 июнь куни эълон қилинган). Муаллиф ўзини валюта бозорини эркинлаштириш тарафдори, деб эълон қилади, бироқ, шу билан бирга, бу жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтади. Бу мақола эркинлаштиришга қарши бўлганларда жуда ижобий кайфият уйғотгани бежиз эмас: уларда узоқ вақт бўлмаган асослар топилди. Бу улар учун шунчаки совға!

Муаллифнинг фикрича, валюта бозорининг эркинлаштирилиши қандай хатар уйғотади?

- Эркин бозор курси бир доллар учун 10 500 сўмгача чиқади;
- ЯИМ ўсиши секинлашади ёки ҳаттоки тўхтайди;
- Инфляция ва ишсизлик даражаси иккита рақамли сонга етади.

Ва буларнинг барига «шок терапияси» каби «қўрқинчли» иборадан фойдаланиш орқали ҳамроҳлик қилинади.

Оддийси - инфляциядан бошлаймиз. Ўзбекистоннинг харидларни қилувчи исталган фуқароси биладики, бизда ҳеч қандай эркинлаштириш бўлмай туриб иккита рақамли сон бор (яъни 10 фоиздан кўпроқ), албатта, агарда бизнинг расмий статистикага кўр-кўрона ишонмасак. Кўр-кўрона ишониш эса керак эмас, сабаби у нафақат соғлом фикрга зид, балки ўзига-ўзи ҳам қарши. Шунинг учун инфляциянинг иккита рақамли сонга етиши борасидаги таҳдидлар мантиқсиз – биз аллақачон ўша ердамиз.

Бошқа масала, валюта бозорини эркинлаштириш инфляцияни янада кучайтириши мумкинми? Бу импорт товарларга нархлар кўтарилса, юз беради. Бироқ, бугунги кунда аксарият импорт маҳсулотлари бозор («қора» ёки «биржа») курсида сотилмоқда. Исталган бозорни эркинлаштиришда (нафақат валюта бозорини) мувозанат нархи (мувозанат курси) норасмий бозорларда расмий нарх (курс) ва нарх (курс) ўртасида ўрнатилади. У норасмий бозор нархидан юқори бўлиши мумкин эмас. Бу иқтисодиёт қонуни. Ўйлашимча, мувозанат нуқтаси ҳозирда «қора» курсга яқин ёки у ва «биржа» курси билан оралиқда жойлашган. Демак, ўртача бозор нархлари кучли ошиши керак эмас, кўп эҳтимол билан эркинлаштириш уларга таъсир қилмайди. Гарчи нархлар тузилмаси ўзгариши мумкин (қайсидир бири ошади, бошқаси эса тушади). Бироқ инфляция ҳақида гапирар эканмиз, айнан ўртача нархларни назарда тутамиз.

Бироқ муаллифнинг негадир ишончи комилки, эркин бозорда курс биржа курсидан 10-15 фоизга албатта ошиб кетади. Курснинг жуда қисқа муддатли тебранишлари, албатта, бўлиши мумкин. Бироқ бундай курс узоқ вақт турмайди: унда валютага талаб минимал бўлади (сабаби импорт жуда қиммат ва фойдасиз бўлади). Курснинг чайқов тебранишлари нафақат эркинлаштиришда, балки исталган бозор иқтисодиётида бўлиши мумкин. Марказий банк бунга йўл қўймаслик мақсадида валюта интервенцияларини амалга оширмоқда. Бу ерда алоҳида нимадир ва бозор муносабатларига зид ҳеч нарса йўқ. Аксинча, барқарор айирбошлаш курси – ташқи савдо муносабатларнинг нормал ривожи талаби.

Шунинг учун, агарда МБ ўз мажбуриятларини бажарса, долларнинг «биржа» курсидан юқори даражага ҳаттоки қисқа муддатли чиқиши ҳам бўлмайди. Бу эркинлаштиришга қарши бўлганларнинг навбатдаги қўрқинчли фикри.

Эндиликда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва ишсизликнинг ўсиши ҳақида. Бу ерда валюта бозорининг эркинлаштирилиши шундай даҳшатли ҳодисаларга айнан қандай олиб келиши тушунарсиз. Ҳеч қандай тушунтиришлар йўқ, фақатгина битта сатр билан: секинлашади (ҳаттоки тўхтайди) ва ўсади. Истаганингизча тушунинг.

Бундан ташқари, муаллифнинг фикрича, айирбошлаш курсининг девальвацияси (муомаладаги қадрсизланган қоғоз пулларни бекор қилиш ёки қийматини тушириш) рўй берса, унда иқтисодий назария ва кўп сонли амалиётларга кўра, ўсиш кучайиши керак (экспортнинг ошиши ҳисобидан), ишсизлик эса камаяди. Баъзи бир назарияларга мувофиқ, инфляция ҳам қисқа муддатли даврда иқтисодий ўсишни кучайтиради (муаллиф эса айнан шу ҳақда гапирмоқда). Хўш, нега ўсиш секинлашиши, ишсизлик эса ўсиши лозим?

Агарда гап бизнинг ЯИМ доллар нуқтаи назаридан тушиб кетса (сабаби расмий курс девальвация қилинади), бунинг реал иқтисодий ўсишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иқтисодий ўсиш миллий валютадаги ЯИМ бўйича ҳисобланади. Бундан ташқари, бизнинг статистиканинг «ўзига хос жиҳатлари» эътиборга олинса (бизга, иқтисодиётда реал нима рўй бераётганига қарамай, барқарор 8 фоизлик ўсишни «кафолатловчи»), аслида ҳеч ким бизда ҳақиқатдан ҳам ўсиш борлиги ҳамда унинг аҳамиятини билмайди.

Яна бир эслатиш. 2002-2003 йилларда бизнинг давлатда валюта бозори эркинлаштирилганди. Иқтисодий ўсишнинг ҳеч қандай секинлашиши. Инфляция ва ишсизлик ўсиши яқин ҳам келмаган. Аксинча, иқтисодий ўсиш экспортнинг тўрт баробар ошиши билан (2004-2008 йиллар учун) бирга тезлашди, инфляция эса пасайди. Бу – мустақилликдан сўнг иқтисодий ўсишнинг энг яхши йиллари эди. Нима деб ўйлайсиз, қаерда тенг мувозанатли айирбошлаш курси ўрнатилди? Эркинлаштиришга қадар фарқ 6 баробарга тенг эди: 300 (тахминан) – расмий, 1 800 – бозор. Тенг мувозанатлиси 900 даражасида бўлди. Ҳозирда у, бир қатор шароитлар туфайли, бозор курсига яқинроқ бўлади, бироқ, ундан ошмайди.

Катта илтимос, айниқса, ислоҳотлар тарафдорларига: ҳеч нарсага асосланмаган қолипли ва қўрқинчли фикрларни қайтариш керак эмас. Ислоҳотларни ўтказиш учун йўқ бўлган муаммоларни ихтиро қилиш ҳам керак эмас. Муаммолар ва ислоҳотлар харажати, албатта, бор, бироқ улар ҳар сонияда иқтисодиёт ислоҳотларнинг йўқлиги туфайли дуч келаётган харажатларга умуман тенг эмас.

Ўзбекистонда 1996 йилнинг кузида конвертацияни бекор қилишди. Ҳеч қандай ҳисоб-китоблар ва оқибатларни баҳоламай туриб бекор қилишди. 2003-2008 йилларда валюта бозорини яна «нормал» аҳволга келтирдик ва иқтисодиётнинг ривожида жиддий муваффақиятларга эришдик, ҳамда ҳозирга қадар қайсидир маънода ўша «илиқлашиш» мевалари сабаб яшамоқдамиз. 2008 йилнинг кузида бозор муносабатларини ўлдириш ва бизнинг иқтисодиётни халқаро меҳнат кесимида иштирок этишдан тўсиб қўйиш бўйича навбатдаги волюнтаристик қадам (яна ҳеч қандай ҳисоб-китоблар ва асосларсиз) рўй берди. Ҳозирда «уйга қайтиш» ва ўз ичига эркин конвертацияни жорий этишни қамраб олган мажмуавий иқтисодий ислоҳотларни ўтказишнинг айни вақти.

Шундай экан, келинг уни қилайлик.

Мавзуга оид