12:10 / 21.06.2017
4356

Honda заводларидан бирига WannaCry вируси ёрдамида киберҳужум уюштирилди

Honda Motor автомобиль компанияси Япониянинг Сайтама префектурасида жойлашган заводларидан биридаги ишларни тўхтатди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, бунга киберҳужум сабаб бўлган. ОАВ маълумотига кўра, ишлаб чиқаришга жавобгар бўлган компьютер тизимлари WannaCry вирусидан зарарланган.

Ҳодиса 18 июнда юз бергани айтилмоқда. Япония концерни муҳандислари муаммони фақатгина 20 июнда ҳал этишган.

Шуниси қизиқки, Honda’нинг бошқа заводлари вирусдан зарар кўрмаган.

Top