Жаҳон | 13:26 / 22.06.2017
8840
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҲҲКнинг жосуслик қилувчи учувчисиз учар қурилмаси ҳалокатга учради

Фото: AP

АҚШнинг Калифорния штатида Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучларининг жосуслик қилувчи оғир учувчисиз бошқариладиган учар қурилмаси RQ-4 Global Hawk ҳалокатга учради. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, учувчисиз учар қурилма Эдвардс базасидан парвоз қилиб, Бил базасига йўл олаётган бўлган, бироқ Уитни тоғи ёнида ҳалокатга учраган.

Ҳодиса юз берганидан сўнг ёнғин бошланди, аммо у тезда бартараф этилди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид