Спорт | 00:48 / 22.06.2017
25666
2 дақиқада ўқилади

ФИФА тарихида илк бор футболчи имконияти чекланган бола билан учрашувга чиқди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқичида Россияга қарши учрашувга саломатлиги бўйича имконияти чекланган қиз – 10 ёшли Полина Хаерединова билан майдонга чиқди. Шу тариқа ФИФА тарихида илк бор футболчи имконияти чекланган бола билан учрашувга чиқди.

Мусобақа ҳомийси McDonald's компанияси туфайли рўёбга чиққан бу воқеа дунё футболи имконияти чекланган болалар учун ҳам очиқлигини кўрсатди. Бундай болалар халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларига жалб қилинганликларини ҳис қилишлари мумкин бўлди. Мусобақа ўтадиган шаҳарлардан ҳар бирида учрашув олдидан бирор терма жамоа сардори имконияти чекланган бола ҳамроҳлигида майдонга чиқади. Мусобақа Москва, Санкт- Петербург, Қозон ва Сочида бўлиб ўтмоқда.

Португалия ва Россия ўртасидаги учрашув Москвадаги "Спартак" стадионида бўлиб ўтди ва португалияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни 8-дақиқада Криштиану Роналду киритди.

Мусобақада McDonald's’нинг болалар дастурида Москва, Санкт- Петербург, Қозон ва Сочидан ҳаммаси бўлиб 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган 350 дан кўпроқ ёш футбол мухлиси иштирок этмоқда. Улардан ярми болалар уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган кўп фарзандли оилалар фарзандларидир. Дастурнинг қолган иштирокчилари эса махсус ижодий танлов натижаларига кўра аниқланганлар.  

Мавзуга оид