19:13 / 22.06.2017
144638

Обид Асомов ўзбек саҳнасига қайтмоқда

Машҳур сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов узоқ йиллик танаффусдан кейин маҳаллий телевидение каналларидан бири - Milliy TV'да чиқиш қилади. Бу ҳақида мазкур телеканалнинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.

Milliy TV телеэфирлари орқали узатиладиган "Кулиш шарт" ҳажвий шоу дастури 24 июнь, шанба куни соат 21:20да намойиш этилади. 

"Таниқли сўз устаси Обид Асомов Milliy TV эфирида! Шанба соат 21:20 да! Ўтказиб юборманг!" деб ёзилади саҳифада тақдим этилган видеоанонс остида. 

Top