21:21 / 22.06.2017
9808

Порошенко Саакашвили Украина учун ҳеч қандай муҳим иш қилмаганини айтди

Фото: Украина президентининг расмий сайти.

Украина президенти Пётр Порошенко Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина учун ҳеч қандай муҳим иш қилмаганини айтди. У бу ҳақда Брюсселдаги брифингда айтиб ўтди.

"Мен жаноб Саакашвили Украинада нима қилаётганидан мутлақ бехабарман, чунки у менга ёрдамлашиш учун таклиф қилинганди, бироқ, афсуски, натижаларни кўриб турибсиз: у ҳеч қандай муҳим иш қилмади", деб айтди Порошенко.

Бундан аввалроқ Саакашвили у сафарда бўлганда Порошенко уни суд тартибида фуқароликдан маҳрум қилмоқчи эканлигини айтган.

Саакашвили Одесса вилоятига 2015 йил губернатор бўлган. Унинг бу лавозимга тайинланиши ташаббусчиси айнан Порошенко бўлган. Порошенко Грузиянинг собиқ президентига катта умидлар боғлашини айтганди. 2016 йил ноябрда Саакашвили Украина ҳукуматини коррупцияга қарши курашишни истамасликда айблаб, истеъфога кетганди. Унинг айтишича, Порошенко вилоятдаги жиноий "клан"ларга соявонлик қилади.

Top