Ўзбекистон | 00:27 / 22.06.2017
49005
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат таркибига янгича дунёқарашга эга одамлар келмоқда

Фото: "Кун"

2017 йил 21 июнь куни Халқаро пресс-клубда Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати буйича долзарб масалаларга бағишлаган анжуман бўлиб ўтди. 

Тадбирда Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро пресс-клуб Жамоатчилик кенгаши раиси Содиқ Сафоев, Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий аксилтеррор тузилмаси директори Евгений Сисоевлар спикер сифатида иштирок этди. 


Кун.uz мухбирининг хабар беришича, сессия вақтида журналистлар спикерларга сўнгги вақтларда ҳукумат таркибида рўй бераётган ўзгаришлар унинг ишига қандай таъсир қилаётгани ҳақида қизиқишди. 

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бу саволга қуйидагича жавоб берди: 

"Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ҳукуматга ўзгача дунёқарашга эга янги одамлар келмоқда. Улар ўзларида мутлақо янгича фалсафани тақдим этувчи Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган ғояларни "чуқур сингдиришган". Ўйлашимча, ҳар бир соҳа ва йўналишларда шаклланаётган янги жамоа шубҳасиз, белгиланган мақсадларни амалга оширишни таъминлайди. Бу эса Ўзбекистоннинг янги босқичга кўтарилиши учун яна бир омил бўла олади".

Мавзуга оид