Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Велопойгачи икки соат давомида эгасидан қочган итни қувди (видео)
Мехикода велосипедчи эгасидан қочиб кетиб, катта йўл бўйлаб ҳаракатланган итнинг кетидан қувди. Daily Mail нашри ушбу роликка эътибор қаратди.
Велосипедчи ўз дубулғасига видео ўрнатди. Икки соат давом этган "пойга"да ит бир неча марта тезлигини оширди ва велосипедчига енгилмади.
Ролик якунида жонивор тротуарга ўтишга мажбур бўлади ва шундан кейингина велосипедчининг чорлови билан йўловчилардан бири уни ушлаб қолишга муваффақ бўлади.
Ит ва велосипедчи пойгаси шаҳардаги видеокузатув камераларига ҳам муҳрланган. Видео қаҳрамонининг сўзларига кўра, қочоқ ит эгасига қайтарилган.
Volaris маҳаллий авиакомпанияси эркакнинг жасоратига тан бериб, уни барча йўналишлар учун бепул чипталар билан мукофотлади.
Мавзуга оид
18:04 / 03.11.2025
Айфон нархига “ақлли ит”: Хитойда Rover X1 робот ити тақдим этилди
19:05 / 21.10.2025
Википедия ўқувчилари сони камаймоқда: бунга сабаб – сунъий интеллект ва қисқа видеолар
23:45 / 05.08.2025
Америкалик автопойгачи жаҳон рекордини ўрнатишга уриниб, ҳалок бўлди
12:53 / 03.03.2025