Жаҳон | 18:38 / 23.06.2017
15136
1 дақиқада ўқилади

Доналд Трамп: «Мексика - ўлим тарқатадиган мамлакат»

АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика билан чегарада қуриладиган девор ҳақида навбатдаги муносабатларини билдирди. Унинг фикрича, ҳеч ким девор қурилишига қаршилик қила олмайди.

«Мексика Сурия билан бирга дунёга энг кўп ўлим тарқатадиган давлат ҳисобланади. Асосий сабаб у ердаги наркотиклар. Биз бу деворни қурамиз»,- деб ёзади Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида.

АҚШ халқи бу девор фуқаролар тўлайдиган солиқлардан қурилишини қаттиқ қоралаб чиққан эди. Уларнинг фикрича, солиқлар аҳолининг ўз эҳтиёжлари учун ишлатилиши керак. Трамп эса девор Мексика ҳукумати ҳисобидан қурилишини айтган эди. Бироқ бу ваъдасини бажаргани йўқ. АҚШ қўшниси Мексикадан муҳожирлар оқими ва наркотик кириб келишидан зарар кўраётганини таъкидлайди. Мексикадан АҚШга жуда катта миқдордаги наркотиклар турли хил йўллар, хусусан, ер остидан ҳам олиб ўтилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид