Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания суди Месси учун қамоқ жазосини жаримага алмаштирди
Испания Олий суди «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси учун қўлланган 21 ойлик қамоқ жазосини 252 минг евро миқдоридаги жаримага алмаштирди. Бу ҳақда EFE хабар тарқатган.
Футболчининг отаси Хорхе Месси эса 180 минг евро миқдорида жарима тўлайди. Прокуратура воқеаларнинг бундай ривожига қарши эмас.
Футболчи ва унинг отаси 2016 йил ёзида 2007, 2008 ва 2009 йилларда жами 4,1 млн евро миқдоридаги солиқни тўламасликда айбланганди. Аргентиналик футболчи имиж ҳуқуқидан олинган даромадларидан солиқ тўламаган. Унга 21 ойлик қамоқ жазоси қўлланган, лекин Испанияда икки йилдан ошиқ бўлмаган қамоқ жазоси шартли қамоқ жазоси ҳисобланади ва айбланувчи бу муддатни қамоқхонада ўтказмайди.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026