Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенкога импичмент эълон қилиниши мумкин
Фото: ria.ru
Украина Олий радасининг бирданига бир неча фракцияси президент Пётр Порошенкога импичмент эълон қилиш жараёнини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Известия" "Батькивщина" партиясидаги манбаларга асосан хабар берди.
Партия етакчиси Юлия Тимошенко шундай ташаббус билан чиққан. Газета суҳбатдоши сўзларига кўра, "Батькивщина" ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлаган, сабаби “ҳукуматдаги коррупция ва суиистеъмол қилиш ҳолатларига бошқа чидаб бўлмайди”.
Импичмент ғоясини Мухолиф блок ва “Самопомощь” партияси, шунингдек, қатор фракциялардан депутатлар қўллаб-қувватлашди. Маълумотларга кўра, финал босқичида уни Олег Ляшконинг Радикал партияси ҳам қўллаши мумкин.
"Батькивщина"дан халқ депутати нуқтаи назарига кўра, Порошенконинг импичменти учун камида олтита асос бор, улардан энг муҳими – президентлик ваколатларини қатор масалалар бўйича бажармаслик.
Импичмент жараёни Украина конституцияси билан назарда тутилган, бироқ амалда уни ҳозирда тегишли қонуннинг йўқлиги туфайли амалга ошириш имконсиз.
Нашр маълумотларига кўра, қонун лойиҳаси Радага киритилди ва яқин орада кўриб чиқилиши лозим.
Мавзуга оид
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026
Украина НАТОга узоқ масофали дрон ва ракеталар етказиб беришга тайёр
08:52 / 12.05.2026