Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея: талаба Отто Вомбиер қийноққа солинмаган
Фото: Reuters
Шимолий Корея америкалик талаба Отто Вомбиер қийноққа солинганини рад этмоқда. У ушбу давлатдаги қамоқхонада бир йилдан кўпроқ вақт давомида қолган. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар қилди. Бу Пхеньяннинг талаба ўлимига билдирган илк расмий изоҳи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли америкалик талаба Отто Вомбиер шу ҳафта АҚШдаги клиникада, комадан чиқмай туриб вафот этди. У Шимолий Корея қамоқхонасида бир йил ўтирди ва ўлимидан бир ҳафта аввал озод этилди. Қўшма Штатлардаги шифокорлар талабанинг бош миясида жуда оғир бузилишларни аниқлади.
Талаба ўтган йили Шимолий Кореяда қўлга олинганди. У меҳмонхона деворидаги ташвиқот плакатини юлиб олган ҳамда уйига эсдалик тариқасида олиб кетмоқчи бўлган. У бунинг учун 15 йиллик сургунга ҳукм қилинди.
Талабани муддатдан аввал эркинликка чиқариш учун интилган АҚШ давлат департаменти Оттонинг ўлимида Шимолий Кореяни айблади.
Мавзуга оид
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
20:02 / 05.11.2025