Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев: Москвада Сурияга Қирғизистон ҳарбийларини жўнатиш масаласи кўтарилмади
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбовнинг маълум қилишича, Москвадаги учрашувлар вақтида қирғиз ҳарбийларини Сурияга жўнатиш масаласи муҳокама этилмаган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бу масала тор доирасидаги учрашувларда кўтарилмади, биз Россия президенти Владимир Владимирович Путин билан кечки овқат вақтида 2,5 соат бирга бўлдик, бу масала умуман кўтарилмади», - деди Атамбоев.
Шунингдек, давлат раҳбарининг таъкидлашича, Сурияга мамлакат ҳарбийларини юбориш – оддий иш эмас, сабаби бунинг учун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти барча давлатларининг қарори, БМТ резолюцияси керак, шундан сўнг буни мамлакат парламенти якуний тарзда ҳал этиши керак бўлади. Мамлакат президентининг билдиришича, Сурияга фақатгина кадр ҳарбийлар, зобитларни юбориш лозим.
«Биз буни умуман муҳокама қилмаганмиз, ҳайронман, бу масала қаердан пайдо бўлди», - дея қўшимча қилиб ўтган Атамбоев.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026