18:46 / 24.06.2017
5098

"Формула-1"нинг "Макларен" жамоаси пойгачилари 70 позицияга жазоланишди

Фото: AFP

"Формула-1" автопойгасининг "Макларен" жамоаси пойгачилари Фернандо Алонсо ва Стоффель Вандорн Озарбойжон Гран-приси пойга стартида умумий ҳисобда 70 позицияга жазоланишди.

Motorsport нашрининг маълум қилишича, икки карра жаҳон чемпиони Алонсо пойга болиди куч қурилмаси компонентларини алмаштиришга рухсат этилган лимитдан ошиқроқ детали алмаштирилгани учун 40 ўрин билан, пойгада бу мавсумдан иштирок этишни бошлаган унинг жамоадоши эса худди шу сабабга кўра 30 ўринга жазоланди.

Алонсо ва Вандорн эркин юришларнинг 3-сессияси натижаларига кўра мос равишда 14- ва 16-ўринни эгаллашганди.

"Мерседес" пойгачиси Валттери Боттас пойганинг 3-машғулотида энг яхши вақт кўрсатган.

Top