Жамият | 18:34 / 27.06.2017
12313
2 дақиқада ўқилади

Бухорода «одамфуруш» аёл қўлга олинди

Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида, Бухоро тумани, Гулшанобод ҚФЙда яшовчи, 1969 йилда туғилган, муқаддам судланган Ф.Нажметдинова Когон шаҳри, Истиқлол МФЙда яшовчи фуқаро Н.Ғ. ҳамда  Шофиркон тумани, Қалмақон ҚФЙда яшовчи, муқаддам судланган Г.Я ларни Таиланд давлатида пул эвазига жинсий алоқада бўлиш йўли орқали мўмай даромад орттириши мумкинлигини билдирган ҳолда қизиқтирган, деб хабар берди Кун.uz’га Бухоро ИИБ.

У ушбу фуқароларни чет давлатга бориши учун қилинадиган харажатлар, яъни, у ерда еб-ичиш ҳамда ижарага туриш учун қилинадиган сарф харажатларнинг ҳаммасини ўзи кўтаришини билдирган ҳолда ёллаб, “Тошкент-Таиланд” йўналиши бўйича авиачипта харид қилиши учун Бухоро шаҳрида яшовчи ўзининг ўғли Ж.Тошев орқали 500 АҚШ доллар пулларини етказиб, Н.Ғ нинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан чиқиб Таиланд Республикасининг Бангкок шаҳрига боришига, Г.Я нинг эса Таиланд Республикасининг Паттая шаҳрига боришига эришиб, улардан турли миллат вакиллари билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишлари учун фойдаланиб, жинсий алоқага киришганлиги эвазига бериладиган пул маблағларини ўзида сақлаб, одам савдоси жиноятини содир қилганлиги аниқланган. 
         
Ушбу ҳолат юзасидан  вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ф.Нажметдиновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з,и” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид