01:05 / 27.06.2017
29946

Galaxy Note 8’нинг нархи ва кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

Эван Бласс исмли инсайдер интернетда янги Samsung Galaxy Note 8 смартфони ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди. Кутилишича, смартфон сентябрнинг 2-ярмида бозорга чиқарилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг нархи Европада 999 еврони ташқил қилади ва бунинг эвазига у бозордаги энг қиммат смартфонга айланади. АҚШда эса унинг нархи 900 долларни ташкил қилади.  

Янги қурилма 6,3 дюймли экран ва S-Pen стилуси билан жиҳозланади. Гаджетнинг орқа корпусидаги камераси иккита 12 Мп ли модул ва оптик барқарорлаштиргичга эга бўлади.  

Бундан ташқари, смартфон процессори сифатида Snapdragon 835 ёки Exynos 8895 қўлланади. Унинг тезкор хотираси 6 Гб дан 8 Гб гачани, батареяси сиғимдорлиги эса 3300 мА-соатни ташкил қилади.

 

Top