19:21 / 27.06.2017
8438

Хитойда двигателга танга ташлаган аёл сабаб самолёт парвози қолдирилди

Шанхайдан Гуанчжоуга рейс, кекса ёшли аёл бортида 150 йўловчи бўлган самолёт двигателига бир нечта тангани отганидан сўнг қолдирилди. У шу тариқа ўзига омад келтирмоқчи бўлган. Бу ҳақда People's Daily China хабар бермоқда.

Аэропорт ходимлари двигателдан ҳаммаси бўлиб тўққизта тангани топишди.

Таъкидланишича, ногиронлик аравачасида ҳаракатланган аёл оила аъзолари билан бирга трапга қараб йўл олаётган пайтида қўлга олинди.

Top